

"The Telegraph" хабарига кўра, "Челси" ва Рюдигер ўртасидаги музокаралар боши берк кўчага кириб қолган. Германиялик футболчи клубдан катта маош сўраётгани бунга сабаб бўлган.
Айни дамда унинг хизматларига "Реал", ПСЖ, "Бавария" ва "Ювентус" томонидан ҳам қизиқишлар бўлмоқда.
Рюдигернинг "Челси" билан шартномаси 2022 йил ёзига қадар давом этади.



