Рўзиқул Бердиев: "Сурхон" яхши ҳимояланди ва жипс ҳаракат қилди"

Sherzod Nurmatov
20 мар 2026
Суперлига 4-туридан ўрин олган "Насаф" – "Сурхон" (0:1) учрашувидан сўнг бўлиб ўтган матбуот анжуманида мезбонлар бош мураббийи Рўзиқул Бердиев иштирок этди.

"Сурхон" жамоасини ғалаба билан табриклайман. Бугун уларнинг ўйинга тузган режаси амалга ошди. Рақиб жамоа яхши ҳимояланди ва жипс ҳаракат қилди. Қарши ҳужумларда ўз имкониятларидан фойдаланди ҳамда учрашув якунида мақсадига эришди.

Бизнинг асосий муаммомиз бугун ҳужумларда етарлича фаол бўлмаганимиз бўлди", – деди Бердиев.



Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Championat.asia