

Манбага кўра, инглиз клуби 24 ёшли бразилиялик футболчи билан музокараларни бошлаб юборган.
Футболчи беш йиллик шартнома имзолаши мумкин. Агар Родриго жамоасини ўзгартириш истагини билдирса, мадридликлар унинг учун 100 млн евродан кўпроқ маблағ ишлаб олишмоқчи.
Родриго 2024/25 йилги мавсумда барча мусобақаларда 54 та ўйинда майдонга тушиб, 14 та гол урди ва 11 та голли узатмани амалга оширди. Унинг "Реал" билан амалдаги шартномаси 2028 йилнинг ёзига қадар имзоланган.



