"Манчестер Сити" 100 миллион евро эвазига янги ярим ҳимоячи топди

"Манчестер Сити" "Ноттингем Форест" ярим ҳимоячиси Эллиот Андерсонни трансфер қилиш устида фаол ишламоқда.

"Шаҳарликлар" ўйинчи уларнинг тизимига мукаммал мос келишига ишонишади. Футболчининг ўзи "Этиҳод"га ўтишга ижобий қарайди. Андерсоннинг трансфер суммаси 100 миллион еврога баҳоланмоқда.

Бу мавсумда Эллиот Андерсон "Ноттингем Форест" сафида 41 та ўйин ўтказди. Ярим ҳимоячи ҳисобида "гол+пас" тизими бўйича "2+3" бор.


Манба: fichajes.com