

Бразилиялик кетма-кет 5 ўйинда гол уриб, жамоанинг асосий фигураси эканини яна бир бор исботлади ва майдонда ҳал қилувчи таъсирга эга эканини тасдиқлади.
"Diario AS" маълумотларига кўра, клуб ва ўйинчи агенти ўртасидаги музокаралар давом этмоқда, аммо 2027 йилда тугайдиган шартномани узайтириш деярли якунлангандек кўриняпти. Альваро Арбелоа биринчи кунданоқ Винисиусга ишонч бағишлаб, унга сезиларли таъсир кўрсатган.
Шунингдек, бу мавсумда кўп баҳс-мунозараларга сабаб бўлаётган бразилиялик аллақачон 13 та гол урди ва 11 та голли пас узатди. У ўтган йилги ёрқин кўрсаткичларига (22 та гол ва 19 та ассист) яқинлашмоқда.



