

Таниқли журналист ва инсайдер Грэм Бэйлининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида эълон қилишича, "Ньюкасл" 25 ёшли ҳимоячиси Сандро Тоналининг агентлари мижозларининг хизматларини "Реал" президенти Флорентино Пересга таклиф қилган.
Хабар қилинишича, Тонали Англияда қолишни истаса-да, унинг атрофидагилар италиялик футболчининг Мадридга трансфери устида ишламоқда.
Манбага кўра, агар Родри билан шартнома имзоланмаса, Сандро "қаймоқранглилар" учун захира вариант сифатида кўриб чиқилмоқда. Тоналининг агентлари "Реал" раҳбариятига "Ньюкасл" етакчисини 80 миллион фунтга қўйиб юборишга тайёрлигини билдирди. Бу нарх "қироллик клуби" учун муаммо эмас.
Бироқ "Реал" Тонали билан музокараларни бошлашга шошилмаяпти, чунки улар ҳали ҳам Родрини қўлга киритиш мумкинлигига ишонади.
Ярим ҳимоячи ушбу мавсум "ҳаккалар" таркибида 47 ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 7 та голли пас узатди.



