"Реал" ва "Бавария" келаси ёзда Хаби Алонсо учун курашади

Sherzod Nurmatov
17 сен 2023, 13:33
"Байер" бош мураббийи Хаби Алонсо келаси ёзда клубини ўзгартириши мумкин, деб хабар берди "Mundo Deportivo".

Манбага кўра, 41 ёшли испаниялик мураббий учун "Реал" ва "Бавария" даъвогарлик қилмоқда. Ҳар икки клуб келаси ёзда мураббий учун курашади.

Август ойи бошида "Байер" Алонсо билан шартномасини 2026 йилгача узайтирганини эълон қилди. Испаниялик мутахассис жамоани 2022 йилнинг октябридан бери бошқариб келмоқда.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Mundo Deportivo