"Реал" Лунинни МЮга қўйиб юбормади

Sherzod Nurmatov
23 июн 2025, 19:30
Андре Онана сўнгги йилларда "Манчестер Юнайтед" дарвозасида мунтазам равишда хатоларга йўл қўйиб келди.

Шу боис, "қизил иблислар" ёзда янги дарвозабон билан шартнома имзолаши мумкин.

"Transfer News Live" хабарига кўра, МЮ "Реал"нинг украиналик дарвозабони Андрий Лунин учун 15 миллион евро таклиф қилган, бироқ рад жавобини олган.

Transfermarkt портали экспертлари 26 ёшли Лунинни 18 миллион еврога баҳоламоқда. Украиналик футболчи "Реал"нинг Тибо Куртуадан кейинги иккинчи дарвозабони ҳисобланади. 2024/2025 йилги мавсумда Лунин 14 та расмий ўйин ўтказиб, 19 та гол ўтказиб юборган.

Эслатиб ўтамиз, "Манчестер Юнайтед" Англия чемпионатини 15-ўринда якунлаган эди.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Transfer News Live