

Футболчига тўртта клуб даъвогарлик қилмоқда. "Манчестер Юнайтед”, "Манчестер Сити”, "Ливерпуль” ва “Реал” вингерни сотиб олиш имкониятини кўриб чиқмоқда. Трансфер суммаси 70 миллион еврога баҳоланмоқда.
Қайд этилишича, Рафаэл Леау "россонери"лар Скудеттони "Интер"даги рақиблари фойдасига бой беришидан норози. "Милан" бюджетни мувозанатлаш учун баъзи етакчи футболчиларидан халос бўлишга ҳаракат қилади.
Бироқ, португалиялик футболчи бош мураббий Массимилиано Аллегри билан жанжаллашмади ва аввал хабар қилинганидек, "Барселона"га таклиф қилинмади.



