"Милан" матбуот хизмати Тэмми Абрахамнинг трансферини эълон қилди.
Футболчи "Милан"да бир йил давомида ижара асосида ўйнайди. Олдинроқ "Рома" ҳужум чизиғида Элдор Шомуродов ҳамда Артём Довбик қолиши маълум қилинганди. Шунингдек, Алексис Салемакерс "Милан"дан "Рома"га ижара асосида ўтди.