Расман: Исломбек Баратов — "Локомотив" футболчиси!

Sherzod Nurmatov
22 янв 2026
Янги мавсумга ҳозирлик кўраётган "Локомотив" иқтидорли ярим ҳимоячи Исломбек Баратов билан шартнома имзолади.

"Маълумот учун, Исломбек Баратов 2000 йил 10 май куни Қашқадарё вилояти, Косон туманида туғилган. "Насаф" футбол мактаби тарбияланувчиси. Бўйи — 177 см, вазни — 70 кг.

Футболчилик фаолиятини "Насаф" (2020/2021), "Шўртан" (2022) ва "Машъал" (2023/2024/2025) жамоаларида ўтказган.

Баратов ўтган мавсум муборакликлар сафида Суперлигада 26 ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол муаллифи бўлди. У ўнг қанот ҳимояси ва ярим ҳимоясида бирдек ўйнай олади", – дейилади "темирйўлчилар" хабарида.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: "Локомотив" матбуот хизмати