

"Тажрибали ярим ҳимоячи энди жамоамиз шарафини ҳимоя қилади. У билан мавсум охиригача мўлжалланган келишув имзоланди", – дейилади хабарда.

1994 йилда туғилган ганалик футболчи 2022 йилдан бери Ўзбекистонда тўп тепмоқда.
Бунгача "Бунёдкор", "Динамо" ва "Хоразм" жамоалари либосини кийган Нарх фаолияти давомида 300 дан ортиқ расмий учрашувда майдонга чиқиб, 80 та голда қатнашган.



