

"Дю Мустуа — Ив Алленма" стадионида кечган учрашув мезбонларнинг 2:0 ҳисобидаги ишончли ғалабаси билан якунланди.
Учрашувни Эрик Ваттеллье бошқариб борди. Ўйиннинг 28-дақиқасида "Лорьян" ярим ҳимоячиси Панос Кацерис ҳисобни очди. Иккинчи бўлимда эса мезбонлар босимни давом эттиришди ва 58-дақиқада ҳужумчи Бамба Дьенг орадаги фарқни иккитага ошириб, якуний ҳисобни ўрнатди.
Ушбу мағлубиятдан сўнг "Марсель" 52 очко билан турнир жадвалида 4-ўринда қолмоқда. "Лорьян" эса очколари сонини 41 тага етказиб, 9-поғонага кўтарилиб олди.



