

"Монако" расмий сайти "Боруссия М" ҳужумчиси трансферини эълон қилди. Томонлар 4 йиллик шартнома тузишди. Transfermarkt порталига кўра, келишув суммаси 12,5 миллион еврони ташкил қилган.
Швейцариялик футболчи 2019 йилдан бери "Боруссия М"да ўйнаб келаётганди. У Гладбах клубида 106 ўйинда қатнашиб, 25 та гол урган ва 20 та голли пас узатган.



