"Барселона" "Ал Иттиҳод" билан бир ҳужумчи учун курашади

Mirjalol Normatov
22 мар 2026
"Барселона" "Боруссия" Д ҳужумчиси Серу Гирассига қизиқиш билдирмоқда.

"Кўк-анорранглилар" 30 ёшли форвард билан музокараларга киришишга ҳаракат қилмоқда.

"Alyaum" маълумотига кўра, гвинеяликнинг трансфери бўйича "Ал Иттиҳод" ҳам иш олиб бормоқда ва уни Карим Бенземанинг ўрнида ўйнайдиган ҳужумчи сифатида кўрмоқда. Гирасси эса ушбу мавсумдан кейин Дортмунд жамоасидан кетишга тайёр турибди.

Форвард ушбу мавсумда барча турнирларда 39 ўйинда қатнашиб, 18 гол ва 6 ассист қайд этди. Унинг клуби билан келишуви 2028 йил ёзига қадар давом этади.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Alyaum