

Бу ҳақда клуб матбуот хизмати маълум қилди.
“Клубимиз Иван Бошковичга жамоамиздаги фаолияти учун миннатдорлик билдиради ҳамда унинг кейинги мураббийлик фаолиятида омад ва муваффақиятлар тилайди.
Жамоамизнинг янги бош мураббийи ҳақида қўшимча маълумотлар тез орада эълон қилинади”, – дейилади хабарда.
Аввалроқ Championat.asia сайти бош муҳаррири Нарзулла Сайдуллаев Бошкович "Сўғдиёна" футболчилари билан хайрлашгани ҳақида маълумот берган эди.



