

Шу сабабли "Арсенал" янги вингер жалб қилиш ҳақида ўйламоқда ва журналист Фабрицио Романо маълум қилишича, лондонликлар ПСЖ вингери Хвича Кварацхелияга қизиқиш билдирмоқда. Бироқ Романо Хвича Кварацхелиянинг "Арсенал"га ёзда ўтиш эхтимоли жуда паст эканлигини ҳам маълум қилди. Сабаби ПСЖ ҳам ўз етакчиларидан бирини ҳали сотиш ниятида эмаслигини маълум қилган.
25 ёшли футболчининг ПСЖ билан тузган шартномаси 2029 йилнинг ёзида якунланади. Футболчи жорий мавсум 37 та учрашувда майдонга тушди. Унинг ҳисобида 12 та гол ва 7 та ассист бор



