Иван Бошкович "Миркович — яхши дарвозабон" деб айтди. Ҳақиқатан ҳам шундайми?

Sherzod Nurmatov
13 мар 2026
Таҳлил қилиб кўрамиз.

Суперлиганинг 3-турида ОКМК ва "Сўғдиёна" ўртасидаги (2:2) ўйиндан кейин меҳмонлар бош мураббийи Иван Бошкович шундай деди: "Никола Миркович — яхши дарвозабон. У мослашув жараёнидан ўтяпти".

Бироқ жиззахликларнинг янги посбони 3 ўйинда 8 та гол ўтказиб юборди — бу Суперлигадаги барча дарвозабонлар орасида энг ёмон кўрсаткич.

Ростдан ҳам шундайми-йўқми, аниқлаш учун WyScout таҳлилий сайтидаги статистикани кўриб чиқамиз. Миркович қуйидаги кўрсаткичлар бўйича сўнгги поғонада:

1) Cуперлигада ҳар бир ўйинда ўтказиб юборилган голлар сони бўйича охирги ўринда (2,7);

2) Суперлигада олди олинган голлар кўрсаткичи бўйича охирги ўринда (-2,6);

3) Суперлигада сэйвлар фоизи бўйича охирги ўринда (25%, "Сурхон"даги Артём Потапов билан бирга).


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Championat.asia