

Каталония клуби матбуот хизмати хабарига кўра, 19 ёшли испаниялик футболчи мавсум охиригача ижара асосида "Эльче"да ўйнайди. Ёш ҳимоячи янги жамоасида кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлади.

Эктор Форт ўтган мавсум "Барселона" таркибида Испания чемпионатида 17 та ўйин ўтказиб, 2 та сариқ карточка олган.
Эслатиб ўтамиз, Ла Лига янги мавсумининг дастлабки 3 туридан сўнг "Эльче" 5 очко жамғариб, турнир жадвалида 7-ўринни эгаллаб турибди.



