"Манчестер Юнайтед" "Барселона"га ультиматум қўйди

"Барселона" "Манчестер Юнайтед"дан ижарага олинган ҳужумчи Маркус Рэшфордни тўлиқ трансфер қилишни талаб қилишда давом этмоқда.

Клублар ўртасидаги музокаралар тафсилотларини инсайдер Рашад Рахман маълум қилди.

"Барселона" ва Флик Рэшфорддан мамнун ва уни жамоада қолдиришни хоҳламоқда — ўйинчининг ўзи ҳам қолмоқчи. Бироқ "Юнайтед" "Барселона"га ультиматум қўйишда давом этмоқда: 30 миллион евро тўланг, ёки у "Олд Траффорд"га қайтади. "Барса" креатив ечимларни таклиф қилган, лекин "Юнайтед" рад этмоқда", — деб ёзган Рахман ўзининг X саҳифасида.

Маркус Рэшфорд "Барселона"да 2025 йил ёзидан бери ўйнамоқда. Жорий мавсумда у "Барселона" сафида барча турнирларда 43 ўйин ўтказиб, 12 та гол урди ва 13 та голли узатма берди.


Манба: Sports.ru