

Аввалроқ оммавий ахборот воситалари француз клубининг ёш футболчига қизиқиши ҳақида хабар берганди.
ПСЖ икки йил аввал бизга Ламин Ямал учун 250 миллион евро таклиф қилганди. Биз рад этдик. Унга 17 ёш эди — баъзилар бизни ақлдан озган деб ўйлашган!" — деди Лапорта.
Ламин Ямал "Барселона" асосий жамоасида 2023 йил апрель ойидан бери ўйнайди. Испаниялик 15 ёш ва 290 кунлик пайтида дебют қилган. Жорий мавсумда ҳужумчи каталонияликлар сафида барча турнирларда 33 та ўйинда 15 та гол урди ва 14 та голли узатма берди.



