ПСЖ Луис Энрикега янги узоқ муддатли шартнома таклиф қилмоқда

Sherzod Nurmatov
27 мар 2026
Мураббий Луис Энрике ПСЖни бутунлай янги босқичга олиб чиқди.

Таниқ инсайдер Николо Скиранинг ёзишича, француз клуби раҳбарияти амалдаги бош мураббий билан янги шартнома бўйича музокараларни бошлаган.

Ҳозирда Энрикега молиявий шартлари сезиларли даражада яхшиланган узоқ муддатли шартнома таклиф қилингани маълум, чунки Париж клуби раҳбарияти уни ПСЖни келгуси йилларда юқори чўққиларда ушлаб туришга қодир мураббий сифатида кўрмоқда.

Энрикенинг Париж клуби билан амалдаги шартномаси 2027 йилгача мўлжалланган ва мураббийнинг ўзи ҳали бу санадан кейинги келажаги ҳақида якуний қарор қабул қилмаган.

Энрике 2023 йил июль ойида ПСЖни қабул қилиб олган. Парижликлардаги фаолияти давомида у 161 ўйинда мураббийлик қилиб, 113 та ғалаба, 25 та дуранг ва 23 та мағлубият қайд этди. 2024/25 йилги мавсумда мураббий Парижга орзу қилинган Чемпионлар Лигаси кубогини олиб келди ва клуб тарихида абадий номини ёзиб қолдирди.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: x.com/NicoSchira