“Порту” рекорд ўрнатди

31 дек 2019, 09:10
“Порту” жамоаси Португалия лига кубогининг гуруҳ босқичида “Белененсеш”ни 2:1 ҳисобида мағлуб этиб финалга чиқди.

“Аждарлар” барча мусобақаларни ҳисобга олганда кетма-кет 16 та учрашувда ғалаба қозонди. Бу эса клубнинг янги шахсий рекорди бўлди. Жамоа сўнгги бор 7 октябрь санасида “Бенфика”га 0:1 ҳисобида мағлуб бўлганди. Португалия чемпионатида Сержиу Консейсау устозлигидаги клуб 2-ўриндаги “Бенфика”дан 4 очко ўзиб кетиб пешқадам бўлиб турибди.


Манба: Opta