Ўзбекистон Суперкубоги тўпурарлари: Черан етакчи, Кошелев ва Акопянц ҳам рўйхатда бор

Iskandarov Abdulaziz
15 мар 2026
Ўзбекистон Суперкубоги тарихи давомида ҳал қилувчи ўйинларда кўплаб футболчилар ўз номини голлар орқали турнир саҳифасига ёзиб қолдирган.

Бу рўйхатда энг яхши кўрсаткич ҳозирча сербиялик  Драган Черанга тегишли. "Пахтакор" ва "Насаф" сафида тўп тепган тажрибали тўптепар Суперкубок ўйинларида 3 та гол урган ва шу орқали турнирнинг энг сермаҳсул футболчиси бўлиб турибди.

Иккинчи поғонада эса икки нафар футболчи — Леонид Кошелев, Андрей Акопянц ва Темурхўжа Абдухолиқов жойлашган. Улар Суперкубок баҳсларида 2 тадан гол муаллифи бўлган.

Суперкубок тарихида қуйидаги футболчилар ҳам бир марталик голлари билан ёдда қолган:

Шуҳрат Раҳмонқулов

Сайдулло Турсунов

Олександр Пишур

Воҳид Шодиев

Вячеслав Шевченко

Лутфулла Тўраев

Руслан Корян

Марат Бикмаев

Артур Геворкян

Йован Жокич

Зафар Полвонов

Пшемислав Банашак

Марко Станоевич

Ойбек Бозоров

Ҳусайн Норчаев

Шу тариқа, Суперкубок финаллари кўп ҳолларда кам голли ўтганига қарамай, турли йилларда турли футболчилар ҳал қилувчи зарбалар муаллифи бўлиб, турнир тарихида ўз номини қолдирган.


Iskandarov AbdulazizМуаллиф
Манба: Championat.asia