

Журналист Фабрицио Романонинг ёзишича, 30 ёшли хавбек "Фламенго" жамоаси таркибига ўтиши кутилмоқда. Хитой ва Бразилия клуби ярим ҳимоячининг трансфери борасида келишиб олишган.
Оскар 2017 йилдан буён ушбу жамоа таркибида ўйнамоқда. У Хитой чемпионатида 120 ўйинда қатнашиб, 95та самарали ҳаракат амалга ошириб бўлди.



