

Игорь Сергеев учрашувнинг 11 ва 25-дақиқаларида гол уриб, дубль қайд этди. Шу тариқа, ўзбекистонлик ҳужумчи 3 йилдан сўнг ОЧЛда гол урди ва дубль қайд этди. У сўнгги маротаба 2020 йил "Пахтакор" либосида Эроннинг "Шахр Ходро" жамоаси дарвозасини ишғол қилган эди.



