

"Жудаям афсусдаман. Фикримча, ўйин дуранг бўлиши керак эди. Учрашув ҳозиргина тугади, лекин камида 1 очко олишимиз керак эди. Биз учун яхши бўларди. Ҳал қилувчи лаҳзаларда тўғри ўйнай олмадик. Шахсий хатонинг олдини олиб бўлмайди. Муҳим лаҳзаларда тўғри қарор қабул қила олмадик. Ҳисобни тенглаштиришга эришгандик. Ўша пайтда яхши ҳужум қилдик. Ҳақли равишда гол урдик. Иккинчи бўлим бошида ўйинни ўз фойдамизга ҳал қилишимиз мумкин эди. 2:1 ҳисобидан кейин жамоам яхши ўйнади.
Керакли вазият тўғри керак. Айниқса, "Бешиктош" билан, ҳаммасини ипидан-игнасигача биладиган жамоа билан ўйнаётган бўлсангиз. Хатоларни ўрганишимиз керак. Агар "Башакшеҳир"ни юқори даражага олиб чиқмоқчи бўлсак, бундай ўйинларда ютқазмаслигимиз керак. Мағлубият сабоқ бўлиши керак", деди 37 ёши мутахассис.



