

Неймарнинг салоҳиятини тўлиқ очишга жароҳатлар халал бериб келмоқда. 5 февраль куни 34 ёшга тўладиган вингер яқинда туғилган кунини ҳам футбол ўйнамасдан ўтказиш хавфи остида қолмоқда.
"Сантос" матбуот хизматининг хабар беришича, Неймар 22 декабрь куни тиззадаги медиал мениск бўйича жарроҳлик амалиётини бошдан кечирди. Тикланиш муддати аниқ айтилмаган, аммо жараён тахминан 4 ҳафтадан 8 ҳафтагача давом этиши мумкин.
Шу билан бирга, маълумки, Неймар шифохонадан чиққач, дарҳол реабилитацияни бошлайди. У 28 январда старт оладиган Бразилия А Серияси илк учрашувига қадар тўлиқ тиклана оладими-йўқми, ҳозирча бу савол очиқ қолмоқда.



