

Даромадга иш ҳақи, бонуслар, соврин пуллари, рекламавий шартномалар, лицензиялар, муаллифлик ҳуқуқлари, эсдалик буюмлари, китоб шартномалари ва чиқишлар учун гонорарлар киритилган. Рўйхатга кирган 50 нафар спортчи орасида фақат тўрт нафар футболчи бор.
Учинчи ўринда "Ал Насср" ва Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду инфляцияни ҳисобга олган ҳолда 2,52 миллиард доллар даромад билан жойлашган. Бешинчи ўриндан "Интер Майами" ва Аргентина терма жамоаси форварди Лионель Месси — 1,99 миллиард доллар билан жой олган.
"Реал"и ва "Манчестер Юнайтед"нинг собиқ ўйинчиси, ҳозирда "Интер Майами"нинг эгаси Дэвид Бекхэм 1,68 миллиард доллар даромад билан саккизинчи ўринда. 14-ўриндан "Сантос" ва Бразилия терма жамоаси ҳужумчиси Неймар — 1,24 миллиард доллар билан жой олган.
Рўйхатни НБАнинг олти карра чемпиони америкалик Майкл Джордан 4,5 миллиард доллар даромад билан бошқармоқда.



