"Невараларимга айтиб берадиган гапим бор". Фалькао Роналду ва Месси даврида яшагани ҳақида гапирди

Aslanov Jasurbek
11 фев 2026
"Атлетико Мадрид" ва Колумбия терма жамоаси собиқ юлдузи Радамель Фалькао ўз вақтида "Олтин тўп" учун курашгани ва ўша даврдаги рақобат ҳақида тўхталиб ўтди.

Энг юқори нуқта: 2012 йилги сўровномада Фалькао Лионель Месси, Криштиану Роналду, Андрес Иньеста ва Хавидан кейин 5-ўринни эгаллаган эди.

"Йўлбарс"нинг эътирофи:

"Бундай футболчилардан кейинги ўринда бўлишнинг ўзи катта гап. Айниқса, Агуэро ва Форлан кетганидан кейин таркибни янгилаётган "Атлетико"да ўйнаб бу натижага эришиш осон бўлмаган.

Ҳар бир футболчи ҳам невараларига бундай воқеаларни айтиб бера олмайди (кулади). Албатта, "Олтин тўп"ни ютишни орзу қилганман, лекин мен Роналду ва Месси авлодиданман. Испаниядаги икки йиллик фаолиятимда 24 та ва 28 та гол урдим. Агар улар бўлмаганида, мен тўпурар бўлардим (жилмаяди)", — дейди Фалькао.

Фалькао ўз фаолиятининг энг юқори чўққиси сифатида "Атлетико"даги иккинчи мавсумини билишини ва ўша пайтда ҳар қандай рақиб учун хавфли бўлганини таъкидлади.

Чиндан ҳам, Месси ва Роналду бўлмаганида, футбол тарихида "Олтин тўп" эгалари мутлақо бошқача бўлармиди?


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: L’Equipe