"Неом" "Монако" футболчисини харид қилмоқчи

Sherzod Nurmatov
30 июл 2025
"Монако" ярим ҳимоячиси Саймон Буабре фаолиятини "Неом"да давом эттириши мумкин.

Инсайдер Фабрицио Романонинг сўзларига кўра, томонлар трансфер суммаси бўйича келишиб олган, бу тахминан 12 миллион еврони ташкил қилади. Қарор 19 ёшли футболчининг ўзида қолади, у ҳозирда Саудия Арабистони клуби билан шахсий шартларни муҳокама қилмоқда.

Буабре ўтган мавсум барча турнирларда 11 ўйин ўтказиб, 1 та гол урган.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: x.com/FabrizioRomano