

Бу ҳақда "Caught Offside" нашри хабар бермоқда.
Аввалроқ сенегаллик иқтидор соҳибига "Манчестер Юнайтед" жиддий қизиқиш билдираётгани ҳақида маълумотлар тарқалган эди. Энди эса МЮнинг асосий рақобатчилари ҳам трансферни илиб кетишга ҳаракат қилишмоқда.
"Монако" ўз футболчисини сотишга тайёр, бироқ уни камида 65-75 миллион еврога баҳоламоқда. Қайд этиш жоизки, Камаранинг шартномасида товон пули кўрсатилмаган ва француз клуби шошилаётгани йўқ. Монегасклар футболчининг нархи янада ошишига ишонишмоқда.
Жорий мавсумда Ламин Камара барча турнирларда 25 та ўйинда майдонга тушиб, 4 та голли узатмани амалга оширди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2029 йил ёзига қадар мўлжалланган. "Transfermarkt" портали футболчини 35 миллион еврога баҳоламоқда, бироқ "Монако" икки баравар кўпроқ маблағ талаб қилмоқда.



