

Бешта гол киритилган учрашувда сербияликларнинг қўли баланд келди.
Ўйиннинг 13-дақиқасидаёқ Станковкий ҳисобни очган бўлса, 21-дақиқада Дилшод Усмонов мувозанатни тиклашга муваффақ бўлди. Бироқ иккинчи бўлим бошида вакилларимиз диққатни йўқотишди: беш дақиқа ичида Балде ва Ристич "Насаф" дарвозасини икки бор ишғол этиб, ҳисобни 1:3 кўринишига келтиришди. Баҳс якунида Саъдуллаев фарқни қисқартирган бўлса-да, бу ғалаба учун камлик қилди.
Назорат учрашуви
"НАСАФ" — "РАДНИЧКИ-1923" (Сербия) 2:3
Голлар: Д. Усмонов (21), З. Саъдуллаев (79) — Л. Станковский (13), М. Балде (46), М. Ристич (51).
"Насаф": Нумонов, Абдисолиев, Комилов, Бердираҳмонов, Отубанжо, Баҳромов, Муртазаев, Хайдров, Убайдуллаев, Саъдуллаев, Усмонов.
Заҳира: Муратбаев, Давронов, Сокари, Рамилов.




