Бобир Абдихолиқов: "Мақсадим — Жаҳон чемпионатида иштирок этиш"

Оқил Абдубарноев
9 апр 2026
"Насаф" ҳужумчиси Бобир Абдихолиқов Суперлиганинг 6-туридан ўрин олган "Қўқон-1912"га қарши ўйиндан сўнг (1:1) ўз фикрларини билдирди.

– Бугун 1 очко қўлга киритилдими ёки 2 очко йўқотилдими?

– Бугунги ўйинга келадиган бўлсак, авваламбор, мухлисларимизга раҳмат айтаман. Чунки узоқ масофадан келиб бизни қўллаб-қувватлашди. Муҳит жуда ажойиб бўлди. Майдон ҳолати ҳам ўз ўйинимизни намойиш этишимизга яхши имкон берди. Менимча, 2 очко йўқотдик.

– Муҳими, бугун гол урдингиз. Жорий мавсумдаги голлар ҳисобингизни очдингиз.

– Бундан аввалги баҳсларда ҳам имкониятлар юзага келганди. Ҳужумчиларда учраб турадиган ҳолат бор: тўп дарвозага киришни истамайди. Агар гол ура олмаса, елкасидаги юк ошиб бораверади.

– Апрель ойидаги ўйинлар терма жамоанинг навбатдаги йиғинига қўшилиш имкониятини пайдо қилиши мумкин.

– Терма жамоага, албатта, ҳар доим ҳар бир футболчи боришни хоҳлайди. Ҳар қандай футболчи мундиалда иштирок этишни хоҳлайди. Худо хоҳласа, яхши ният қилиб ҳаракат қиламиз, мақсад – Жаҳон чемпионатига бориш.


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: Championat.asia