

– Ўйин ҳақида...
– Бугунги ўйинда мухлислар ғалаба қозонди, сабабли баҳсли вазиятлар ва эмоцияларга бой бўлди. "Насаф" қандай ҳолатда бўлишидан қатъи назар, кучли жамоа ҳисобланади. Натижа ёмон бўлмади деб ўйлайман.
– "Қўқон-1912" барқарор ўйин намойиш эта олмаётганининг сабаби нимада?
– Мавсум бошланганига кўп бўлмади, қолаверса, мураббий ва таркибда ўзгаришлар содир бўлди, балки шунинг таъсиридир. Ўйиндан ўйинга ўсиш бўляпти.
– Олдинда "Хоразм" ва "Андижон"га қарши ўйинлар кутиб турибди.
– Ҳар бир жамоа ҳар доим максимал натижа учун ҳаракат қилади. Биз ҳам тиғиз тақвим бўлишига қарамай, бор кучимизни ишга соламиз.



