

Болгариянинг "Добруджа" жамоасига қарши кечган баҳсда битта гол ўйин тақдирини ҳал қилди.
Учрашувда вакилларимизнинг черногориялик ҳужумчиси Матия Кривокапич томонидан киритилган гол "қалдирғочлар"га кичик ҳисобдаги ғалабани тақдим этди. Мураббийлар штаби ушбу ўйинда ҳам асосий, ҳам заҳира таркиб футболчиларига имконият бериб, уларнинг ҳолатини кўздан кечириб олишди.
Назорат учрашуви
“ДОБРУДЖА” (Болгария) — “БУНЁДКОР” 0:1
Гол: Матия Кривокапич.
“Бунёдкор”: Абдумавлон Абдулжалилов, Бобурбек Йўлдошев, Дмитрий Плетнёв, Марко Бугарин, Билолхон Тошмирзаев, Шаҳбоз Умаров, Ицуки Урата, Дилшод Аҳмадалиев, Миркамол Аннаматов, Матия Кривокапич, Носиржон Абдусаломов.
Заҳирадан ўйинга қўшилганлар: Нажмиддин Нормуродов, Муҳаммадюсуф Собиров, Музаффар Олимжонов, Наримонжон Аҳмаджонов, Сардор Абдунабиев, Миркамол Муродов, Шораҳим Шораҳмедов.



