"Насаф" Нуруллоев билан шартномани узайтирди

Aslanov Jasurbek
7 янв 2023
2021 йилдан бери "Насаф" шарафини ҳимоя қилаётган Сухроб Нуруллоев фаолиятини "аждарлар" сафида давом эттиради.

Бу ҳақда "Насаф"нинг Телеграмдаги каналида эълон қилинди.

Шартнома бир йилга узайтирилди.

"Сухроб Нуруллоев 2021-йилдан буён “аждарлар” шарафини ҳимоя қилади. Футболчи “Насаф” билан икки Ўзбекистон Кубогини ва бир марта Суперлиганинг бронза медалини қўлга киритган.

Янги мавсумдаги ҳамкорлик Сухроб ва жамоамиз учун самарали бўлади деган умиддамиз" - дейилади клуб берган хабарда.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.asia