

Учрашув тақдирини ягона гол ҳал қилди. Ҳужумчи Бобир Абдихолиқов 17-дақиқада гол уриб, жамоаси ғалабасини таъминлади.
"Насаф" – "Арсенал" Тула 1:0
Гол: Бобир Абдихолиқов 17'
"Насаф": Абдувоҳид Неъматов, Ғолиб Ғайбуллаев (Дилшод Муртозаев), Мурод Раҳматов (Баҳодир Ҳалилов), Аденис Шала (Даврон Усмонов), Бобир Абдихолиқов (Акрам Комилов), Шароф Муҳитдинов (Юсуф Отубанжо), Ойбек Рустамов, Яшнар Бердираҳмонов (Кингсли Сокари), Қувонч Хушвақтов, Диёр Абдуназаров, Умар Эшмуродов.
Захира: Асилбек Нўмонов, Машҳур Абдисолиев, Асадбек Рамилов, Жавоҳир Убайдуллаев, Зафар Садуллаев, Беҳрўз Ҳайдаров.

Шу тариқа, "Насаф" Туркиядаги йиғинни якунлади. Жамоа 8 та ўйин ўтказди ва эртага Ўзбекистонга қайтади. Бердиев бошчилигидаги "аждарлар" 9 февраль куни Элит ОЧЛ доирасида Ироқнинг "Ал Шорта" жамоаси билан беллашади. Учрашув Фарғонадаги "Истиқлол" стадионида ўтказилади.



