"Милан" футболчиларисиз: Италия терма жамоаси ЖЧ-2026 йўлланмаси учун кураш йўлида таркибга кимларни жалб этди?

Sherzod Nurmatov
21 мар 2026
Италия футбол федерацияси 2026 йилда АҚШ, Канада ва Мексикада бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионати финал босқичига чиқиш учун ўтказиладиган плей-офф ўйинлари учун терма жамоа қайдномасини эълон қилди.

Женнаро Гаттузо бошчилигидаги "Скуадра адзурра" 26 март куни Шимолий Ирландияга қарши майдонга тушади. Агар кейинги босқичга йўл олса, Италия Уэльс – Босния ва Герцеговина жуфтлиги ғолиби билан баҳс олиб боради.

Дарвозабонлар: Элия Каприле ("Кальяри"), Марко Карнезекки ("Аталанта"), Жанлуижи Доннарумма ("Манчестер Сити"), Алекс Мерет ("Наполи").

Ҳимоячилар: Алессандро Бастони, Федерико Димарко (иккаласи ҳам — "Интер"), Алессандро Буонжорно, Леонардо Спинаццола (иккаласи ҳам — "Наполи"), Риккардо Калафьори ("Арсенал"), Андреа Камбьязо, Федерико Гатти (иккаласи ҳам — "Ювентус"), Диего Коппола ("Париж"), Жанлука Манчини ("Рома"), Марко Палестра ("Кальяри"), Жоржо Скальвини ("Аталанта").

Ярим ҳимоячилар: Николо Барелла, Давиде Фраттези (иккаласи ҳам — "Интер"), Брайан Кристанте, Никколо Пизилли (иккаласи ҳам — "Рома"), Мануэль Локателли ("Ювентус"), Сандро Тонали ("Ньюкасл").

Ҳужумчилар: Федерико Кьеза ("Ливерпуль"), Франческо Пио Эспозито ("Интер"), Мойзе Кин ("Фиорентина"), Маттео Политано ("Наполи"), Жакомо Распадори ("Аталанта"), Матео Ретеги ("Ал Қодисия"), Жанлука Скамакка ("Аталанта").

Эътиборли жиҳати шундаки, таркибда "Милан"дан бирорта ҳам футболчи йўқ. Шу билан бирга, рўйхатда "Интер"нинг беш нафар футболчисини кўриш мумкин.

Италия терма жамоаси сўнгги икки Жаҳон чемпионатини (2018 ва 2022) ўтказиб юборган, чунки саралашдан кейин плей-офф босқичидан ўта олмаган. Италия ЖЧнинг тўрт карра (1934, 1938, 1982 ва 2006) ғолиби саналади.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: figc.it