

Манбага кўра, "россонерилар" бош мураббийи Массимилиано Аллегри 41 ёшли бразилиялик футболчини ўз сафига қўшиб олмоқчи.
16 декабрь, сешанба куни Силва "Флуминенсе” билан 2026 йил ёзигача мўлжалланган шартномасини бекор қилди. Аввалроқ инсайдер Фабрицио Романо бразилиялик футболчи Европага қайтишни истаётгани ва таклифларни эшитишга тайёрлигини маълум қилганди.
2025-йилги мавсумда Силва "Флуминенсе" сафида 46 та ўйинда майдонга тушиб, 4 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди.




