

Музокаралар дастлабки босқичда, аммо томонлар келишув бўйича тезда келишувга эришиши мумкин деб ҳисобланмоқда. АПЛдан тушиб кетган клуб футболчиларни сотишга тайёргарлик кўрмоқда ва 25 ёшли бразилияликни 45-50 миллион евро эвазига қўйиб юборишга тайёр.
Гомеснинг шартномаси 2030 йилнинг ёзигача амал қилади. Transfermarkt портали футболчининг нархини 35 миллион еврога баҳоламоқда. Гомес "бўрилар" сафида 127 та ўйин ўтказиб, 8 та гол урган ва 6 та голли узатмани амалга оширган.



