"Милан" 40 ёшли Модричга янги шартнома таклиф қилади

Sherzod Nurmatov
16 фев 2026
"Милан" ярим ҳимоячи Лука Модрич билан шартномани узайтиришни режалаштирмоқда.

Хорватиялик футболчининг 2026 йил ёзда тугайдиган шартномасида яна 1 йилга узайтириш имконияти мавжуд.

Клуб раҳбарияти Модричнинг тажрибаси ва етакчилик сифатларини юқори баҳоламоқда, ундан ёш футболчиларга устозлик қилиш ва А Серия ҳамда Европа мусобақаларида муҳим ўйинларда жамоага ёрдам беришни кутмоқда. 40 ёшига қарамай, ўйинчи барқарор ўйин намойиш этишда давом этмоқда ва жамоа натижаларига сезиларли таъсир кўрсатмоқда.

"Calciomercato" маълумотига кўра, Модрич агар фаолиятини давом эттиришга тайёр бўлса, "россонери" таклифини кўриб чиқади. У жорий мавсум барча турнирларда 25 ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Calciomercato