"Ювентус" Спаллеттининг келажаги бўйича баёнот берди

Sherzod Nurmatov
10 апр 2026
"Ювентус" бош мураббийи Лучано Спаллетти клубдаги ишини давом эттиради.

Турин клуби ўзининг расмий веб-сайтида мураббий билан 2028 йил ўрталарига қадар амал қиладиган янги шартнома имзолаганини эълон қилди.

Эслатиб ўтамиз, мураббий 2025 йилнинг кузида жамоани қабул қилиб олган ва мавсум охиригача шартнома имзолаганди.

"Кекса синьора А Серия жорий мавсумида 31 та ўйиндан 16 тасида ғалаба қозонди, 6 та баҳсда мағлуб бўлди ва 9 тасида дуранг ўйнади. Клуб ҳозирда 57 очко билан турнир жадвалида 5-ўринда бормоқда. Лигада "Интер" 72 очко билан етакчилик қилмоқда.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: juventus.com