

Бу ёзда кетиши мумкин бўлган ярим ҳимоячига "Манчестер Юнайтед" ва "Арсенал" клублари қизиқиш билдирмоқда. "TEAMTalk" маълумотларига кўра, хавбекка энди "Ювентус" ҳам эътибор қаратмоқда.
"Арсенал" ва "Манчестер Юнайтед" ёз учун янги ярим ҳимоячиларни қидирмоқда. "Тўпчилар" фақат биргина ярим ҳимоячи билан шартнома имзолаши кутилмоқда, "қизил иблислар"га эса камида икки ярим ҳимоячи керак.
25 ёшли Тонали жорий мавсум жамоа сафида 47 ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 7 та голга ассистентлик қилди.



