Маттеус: "Мусиаланинг нархи 250 миллион евро"

Mirjalol Normatov
13 ноя 2022
"Бавария"нинг собиқ футболчиси Лотар Маттеус жамоа футболчиси Жамол Мусиалани баҳолади.

"Бу шунчаки ажойиб! Мусиала худди Месси каби футбол ўйнамоқда. Бу Голливудга ўхшайди. У "Бавария"да қолиши ва доим шу ерда ўйнаши керак. Унинг нархи 250 миллион евро. "Бавария" бундай футболчини ҳар қандай ҳолатда ҳам сотиб юбормаслиги керак", - деди германиялик.

19 ёшли футболчи ушбу мавсум Бундеслиганинг 14 ўйинида 9 гол ва 6 ассист қайд этди.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Bild