Мармуш "Астон Вилла"га ўтиши мумкин

Alisher Ostonov
4 янв 2026
"Астон Вилла" "Манчестер Сити"нинг 26 ёшли мисрлик ҳужумчиси Омар Мармушни ўз сафига қўшиб олмоқчи.

Трансфер январь ойида амалга ошиши мумкин. "Астон Вилла" АПЛ пешқадамлари сафида қолиш имкониятини ошириш учун ҳужум чизиғини кучайтирадиган футболчи қидирмоқда.

Мармуш 2025 йилда "Айнтрахт"дан "Манчестер Сити"га ўтганди. Футболчи жорий мавсум клуб сафида 15 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди.


Alisher OstonovМуаллиф
Манба: TEAMtalk