"Манчестер Юнайтед" тарихи ҳақида ҳужжатли сериал суратга олинади

Administrator
21 янв 2026, 20:45
Lionsgate кинокомпанияси "Манчестер Юнайтед" тарихига бағишланган ҳужжатли сериал суратга олади.

Бу ҳақда The Athletic нашри хабар бермоқда. Манбага кўра, сериал Буюк Британия ва Шимолий Ирландия қироличаси Елизавета II нинг таржимаи ҳолига бағишланган "Тож" сериали намунаси бўйича суратга олинади, унда реал фактлар тарихий драматик ҳикоя шаклида тақдим этилган. Маълум қилинишича, агар сериал суратга олиниб, йирик стриминг платформасига сотилса, клуб бир неча миллион доллар миқдорида кафолатланган маблағга эга бўлади. Айни пайтда сценарийнинг ёзилиши ривожланиш босқичида.


AdministratorМуаллиф
Манба: The Athletic