

"Instant Football" хабарига кўра, "Манчестер Юнайтед" хўжайини Жим Рэтклифф жамоа "Сандерленд"га мағлуб бўлган тақдирда ҳам Аморимнинг ишдан бўшатилиши мумкин эмаслигини айтди.
Клуб келажаги борасида бир қарорга келгунга қадар мураббийга мавсум охиригача вақт бериш ниятида. Ёмон натижалар ва мухлислар танқидига қарамай, клуб раҳбарияти сабрли бўлишга ва мураббийнинг узоқ муддатдаги фаолиятини баҳолашга рози.
МЮ АПЛнинг 6 туридан кейин 7 очко билан 14-ўринда бормоқда. "Қизил иблислар" 4 октябрь куни АПЛ доирасида "Сандерленд" билан ўйнайди.



