"Манчестер Сити" футболчисига Туркиядан қизиқиш бор

Sherzod Nurmatov
16 янв 2026
Англиянинг "Манчестер Сити" жамоаси ҳужумчиси, мисрлик Омар Мармуш жорий ойда "Галатасарой"га таклиф қилинди.

Бу ҳақда журналист Ҳабер Сарикирмизи хабар берди.

Маълум қилинишича, Миср терма жамоасининг машҳур футболчиси фақат ижара асосида ўтишга тайёр.

Шунингдек, унга Лондоннинг "Тоттенхэм" ва Бирмингемнинг "Астон Вилла" жамоалари ҳам қизиқиш билдирмоқда.

26 ёшли футболчи "шаҳарликлар"га Антуан Семеньонинг қўшилиши ортидан асосий таркибдаги жойини йўқотган.

Аввалроқ Мармуш "Сити"дан кетмоқчи эмаслиги айтилган эди. 


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: habersarikirmizi.com