

Меҳмонлар сафида ўзбекистонлик ярим ҳимоячи Остон Ўрунов асосий таркибда майдонга тушди ва 61-дақиқада алмаштирилди. Ҳужумчи Игорь Сергеев баҳсда тўлиқ ҳаракат қилди. Ўйин тақдирини 11-дақиқада мезбонлар ўйинчиси Муҳаммад Жавад Муҳаммади томонидан урилган гол ҳал қилди.
"Персеполис" Эрон чемпионатида 20-турдан сўнг 34 очко жамғарган ҳолда тўртинчи ўринда, "Малаван" эса 28 очко билан еттинчи ўринда бормоқда.





